АҚШ армиясининг собиқ зобити Россияга айғоқчилик қилганини тан олган

Олам

image

АҚШда айғоқчиликда айбланган Қуролли кучлар махсус бўлинмасининг истеъфодаги ходими Питер Рафаел Зибински Деббинс Россия разведкаси билан ҳамкорлик қилганини бир йил аввал тан олган, аммо қамалмаган ва озодликда қолган. Бу ҳақда прокурор мазкур иш бўйича эшитувдан кейин маълум қилган, дея хабар берди “The Washington Post” газетаси.

АҚШ армиясининг махсус бўлинмаси зобити ўтган ҳафтада ҳибсга олинганди. У рус ҳарбий разведкаси билан тил бириктириб, айғоқчилик қилишда айбланяпти.

“Айбланувчи юқори даражадаги хорижий разведка бошқармаси билан ҳамкорлик қилганини тан олди. Давлат разведка бошқармаси билан”, деган прокурор ёрдамчиси Томас Трэкслер.

Ҳукумат тахминига кўра, Зибински Деббинс 1996-2011 йилларда рус разведкаси билан ишлаган. Трэкслернинг сўзларига кўра, гумонланувчи ўта махфий маълумотлар билан танишиши имкониятига ҳам эга бўлган.

Деббинс 2019 йил июль ойида Россия разведкаси билан ҳамкорлик қилганини тан олган. Аммо ўшанда ҳукумат уни қўлга олмасликка қарор қилган.

Маълумот учун, айбланувчининг онаси СССРда туғилган. У эса бўлғуси турмуш ўртоғини Челябинскка сафари вақтида учратган. Улар 1997 йилда турмуш қурган.

Деббинс ҳарбий хизмат қилган вақтда аввал махфий, кейинроқ ўта махфий маълумотларни қўлга киритиш ҳуқуқига эга бўлган.

1998 йилда у Жанубий Кореяга юборилган, кейин АҚШнинг Озарбайжон ва Грузиядаги махсус топшириқлар бўлинмасида хизмат қилган.

2008 йилда у истеъфога чиққан. Аммо бир неча йил давомида Россия ҳарбий разведкаси билан алоқаларини сақлаб қолган.

 

Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ-Россия айғоқчилик

Баҳолаганлар

209

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг