Ўзбекистон АҚШга Афғонистондан фуқароларини эвакуация қилишда ёрдам беради
Олам
−
14 Сентябрь 2021
4285Қўшма Штатлар Ўзбекистон, Тожикистон ва Покистон билан Aфғонистондан эвакуация қилинган AҚШ фуқароларига ушбу уч мамлакатга киришга рухсат бериш тўғрисида келишувга эришди. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен АҚШ Конгрессининг вакиллар палатасининг Ташқи ишлар қўмитасида Афғонистон бўйича эшитувда маълум қилди.
“Биз бир қатор давлатлар, жумладан, Ўзбекистон, Покистон ва Тожикистон билан ушбу давлат чегаралари АҚШ фуқаролари, резидентларига очиқ қолиши учун ишлаганмиз. Биз ҳар уч давлат билан асос келишувга эишдик”, деган Блинкен.
Конгрессдаги эшитувда Республикачилар партияси вакиллари демократлардан бўлган Жо Байден ва администрациясининг Афғонистон бўйича қарорларини кескин танқид қилган.
Америка дипломатиясининг етакчиси АҚШ “Толибон”га қаршилик кўрсатиш масаласида ғалаба келтирадиган стратегия ишлаб чиқа олмаганини тан олган.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ ҳарбийлари Афғонистонда 20 йил давом этган ҳарбий миссияни жорий йилнинг 31 август куни тўлиқ якунлади. Бироқ Америкаликлар афғон диёрини тарк этишни якунламасидан мамлакатда ҳокимият алмашди. “Толибон” Ашраф Ғани ҳукуматини ағдарди. Президент Ғани истеъфога чиқиб, мамлакатни тарк этди.
Қайд этиш керакки, АҚШни ҳолдан тойдирган Афғонистондаги кампанияни Кичик Жорж Буш, Барак Обама ва Дональд Трамп каби Президентлар якунлай олмади. Фақат Президент Байден даврига келиб Афғонистондан мамлакат қўшинлари олиб чиқиб кетилди.
Маълумот учун, Ўзбекистон бундан аввал қатор Европа давлатларига, жумладан, Германияга ўз фуқаролари ва уларга ёрдам берган афғонларни Қобулдан эвакуация қилишга ёрдам берганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь