АҚШ Адлия вазирлиги Apple'ни смартфонлар бозорини монополлаштиришда айблади
Технология
−
22 Март
4167АҚШ Адлия вазирлиги ва 16 та штатнинг бош прокурорлари Apple компаниясини смартфонлар бозорини монополлаштиришда айблаб, судга мурожаат қилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги тарқатган пресс релизида айтилади.
“Apple'нинг чекловчи ҳаракатлари америкаликларнинг янги смартфонларга (бошқа ишлаб чиқарувчилардан – таҳр.) ўтишини қийинлаштиради, иловалар, маҳсулотлар ва хизматлардаги инновацияларга путур етказади ва ишлаб чиқувчилар, бизнес ҳамда истеъмолчилар учун катта харажатларга олиб келади”, дейилади хабарда.
АҚШ Бош прокурори ва адлия котиби Меррик Гарланднинг фикрича, Apple нафақат рақобатчилардан устун бўлгани учун, балки монополияга қарши федерал қонунларни бузгани учун ҳам смартфонлар бозорида монопол мавқеини сақлаб турибди.
"Истеъмолчилар юқори нархларни тўлашлари шарт эмас, чунки компаниялар монополияга қарши қонунларни бузади", дейди Гарланд.
Шунингдек, Apple компаниясига нисбатан яна бир айблов фойдаланувчиларга турли смартфон платформалари ўртасида осонроқ алмашиш имконини берадиган бой функцияларга эга иловаларни блоклагани бўйича қўйилган.
Бундан ташқари, департаментнинг даъво аризасида айтилишича, Apple қимматбаҳо смартфон аппаратлари учун пул тўламасдан юқори сифатли видео ўйинлар ва булутга асосланган бошқа иловалардан баҳраманд бўлиш имконини берувчи иловалар ҳамда булутли оқим хизматларини ишлаб чиқишни чеклайди.
Бош прокуратура маълумотларига кўра, компания ўз мессенжерининг бошқа ишлаб чиқарувчилар қурилмаларидаги функцияларини ва агар у бошқа ишлаб чиқарувчилар смартфонларига уланган бўлса, Apple Watch функциясини атайлаб чеклайди.
Ўз навбатида, Apple Адлия вазирлигининг даъвосига изоҳ берар экан, агар бу муваффақиятли бўлса, Apple'нинг одамлар ундан кутаётган – аппарат ва дастурий таъминот, шунингдек, хизматлар ўзаро боғланган технологияларни яратиш қобилиятига путур етказишини айтди.
"Бу (АҚШ) ҳукуматига одамлар учун технология ривожини қаттиқ назорат қилиш имкониятини бериб, хавфли претседент яратади", дейилади Apple баёнотида.
Сўнгги 14 йил ичида АҚШ Адлия вазирлиги Apple'га қарши монополияга қарши қонунбузарликлар юзасидан икки марта судга мурожаат қилди, бироқ у биринчи марта компанияни бозордаги ўзининг устун мавқеини ноқонуний манипуляция қилишда айбламоқда.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15