АҚШ Абрамовичнинг икки самолётини мусодара қилмоқчи

Олам 4809
image

Нью-Йорк федерал судьяси АҚШ Адлия вазирлигининг россиялик тадбиркор Роман Абрамовичнинг икки самолётини ҳибсга олишига рухсат берувчи ордерини имзолади. Бу ҳақда душанба куни CNBC телеканали хабар берди.

Телеканалнинг ёзишича, гап Абрамовичнинг Boeing 787-8 Dreamliner ва Gulfstream G650EP самолётлари ҳақида кетмоқда.

Суд маълумотларига кўра, Boeing 787-8 Dreamliner Дубайда, Gulfstream G650EP эса Россияда.

Қўшма Штатлар ҳалигача Роман Абрамовични санкциялар рўйхатига киритмаган, бироқ март ойида АҚШ молия вазири Жаннет Йеллен CNBC телеканалига берган интервьюсида россиялик тадбиркорга нисбатан чекловлар жорий этилишини истисно қилмаслигини айтди.

10 март куни Роман Абрамович Буюк Британиянинг санкциялар рўйхатига киритилган эди. 15 март куни Европа Иттифоқи тадбиркорга нисбатан чекловлар жорий қилди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 159
Рейтинг: 3
t
×