АҚШ 5 йил деганда Россиядаги хакерлар тармоғини йўқ қилди
Олам
−
17 Июнь 2022
11650АҚШ Буюк Британия, Германия ва Нидерландия билан биргаликда RSOCKS деб номланган Россияда жойлашган ботнет (хакерлар томонидан бошқариладиган компютерларнинг кенг тармоғи) фаолиятини тўхтатишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда АҚШ Адлия вазирлиги маълум қилди.
“АҚШ Адлия вазирлиги Германия, Нидерландия ва Буюк Британиядаги ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлари билан биргаликда бутун дунё бўйлаб миллионлаб компьютерлар ва бошқа электрон қурилмаларга бузиб кирилган RSOCKS деб номланувчи рус ботнети инфратузилмасини йўқ қилди”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, хакерлик тармоғига қарши кураш операцияси 2017 йилда бошланган. Ўша вақтда Америка расмийлари кибержиноятчилар 325 мингга яқин электрон қурилмаларни бузиб кирганини аниқлаган.
LiveБарчаси