АҚШ 2013 йилда қонли теракт содир этган жиноятчини Туркияга топширди 

Олам 5375
image

АҚШ 2013 йилда Туркиянинг Рейҳанли шаҳрида содир этилган қонли терактнинг ташкилотчиси деб ҳисобланган, Америка қамоқхоналаридан бирида жазо ўтаётган Меҳмет Гезерни Туркияга экстрадиция қилди. Бу ҳақда Туркия Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Бошқарманинг эслатишича, Рейҳанлидаги терактни режалаштирган Юсуф Назик сўроқ пайтида Интерпол орқали халқаро қидирувга берилган Меҳмет Гезердан кўрсатма олганини айтган.

Қўшма Штатларда наркотик моддаларни сақлаш ва сотишда айбланган Гезерни Туркияга топшириш талаби АҚШ расмийлари томонидан маъқулланган. Гезер АҚШ хизматлари ходимлари ҳамроҳлигида Истанбулга олиб кетилган ва у ерда прокуратура вакилларига топширилган.

Маълумот ўрнида, Меҳмет Гезер 1967 йил 9 майда Антакьяда туғилган.

Туркияда у Жиноят кодексининг 17-моддаси, террорчилик ташкилотига алоқадорлик, давлат бирлиги ва яхлитлигига путур етказишга уриниш учун қидирувга берилган эди.

2013 йилда Туркия жанубидаги Ҳатай вилоятининг Рейҳанли шаҳрида шаҳар ҳокимияти ва почта бўлими яқинида иккита портлаш содир бўлган. Икки марта қилинган ҳужум натижасида 53 киши ҳалок бўлган, 912 бино ва 148 та машина зарар кўрган.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 222
Рейтинг: 3
t
×