АҚШ ҳарбийларини киритган давлатлар хавфсиз бўлиб қолмайди – Россия

Олам 13074
image

Шарқий Европа мамлакатларининг АҚШ ҳарбийларини қабул қилиш ҳуқуқи учун кураши уларнинг хавфсизлигини оширмайди. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Александр Грушко Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик бўйича кенгашнинг якуний акти имзоланганига 45 тўлгани муносабати билан берган баёнотида айтиб ўтди.

“Биз бугун кўриб турганимиз – бу ҳарбий куч-қудратни қўлга киритиш ва ўз хавфсизлигини ҳарбий куч билан таъминлашга уриниш – ўта ҳатарли ва ҳеч кимнинг хавфсизлигини таъминламайди. Ўзини фронт олдида деб ҳисобловчи давлатлар Хельсинки акти имзоланганидан 45 йил ўтиб, америка аскарларини ўз ҳудудларига киритиш учун пойгага киришиб кетди. Бу Европа хавфсизлиги масаласида юзага келган энг инқирозли ҳолатнинг бош белгиси”, дейди Грушко.

Унинг сўзларига кўра, Европада ҳарбий устунликка интилиш “совуқ уруш” давридагидек вазиятни юзага келтириши мумкин.

“Ўйлашимча, барча ЕХҲТ минтақасида барча давлатларнинг манфаатларини ҳурмат қилишга асосланмаган сиёсат самарасиз эканини тушуниши керак. Бу мантиққа зид ҳар қандай ҳаракат Европа хавфсизлигини барбод қилади. Улар хавфсизликни таъминламайди, аммо “совуқ уруш”дагидек вазиятни юзага келтириши мумкин”, дейди Грушко.

Маълумот учун, 2020 йилнинг 1 август куни Европада хавфсизли ва ҳамкорлик бўйича кенгашнинг якуний акти қабул қилинганига 45 йил тўлди. Бу келишув “совуқ уруш” даврида Европада хавфсизликни таъминлашда муҳим келишув бўлган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 472
Рейтинг: 2.9
t
×