АҚШ ҳарбий самолётлари Россия ва Беларусь чегаралари яқинида разведка ўтказди

Олам

image

Бугун, 12 июнь куни Америка разведка самолёти Россия ва Беларуснинг ғарбий чегараларида узоқ парвозни амалга оширди. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Руминиянинг Констанса порт шаҳри яқинидаги Михаил Когалничэану номидаги аэропортдан ҳавога кўтарилган, Калининград вилоятининг жанубий чегараси ва Беларуснинг ғарбий чегараси бўйлаб саёҳат қилган АҚШ армиясининг “Bombardier Challenger 650 ARTEMIS” разведка ва нишонга олиш самолётлари, олти соат давомида Польша ҳаво ҳудудида бўлди.

ARTEMIS бу кўп функционал разведка ва нишонга олиш тизимидир. Бу баландликдан душман нишонларини аниқлаш имкониятини тақдим этади. 12 км баландликдан ARTEMIS самолёти юзлаб километрларни барча йўналишларда сканерлаши, қуруқликдаги ва денгиздаги нишонларни аниқлаши ва уларнинг ҳаракатини кузатиши, радиоалоқаларни тинглаши ва душман радарларининг жойлашувини аниқлаши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

215

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг