“Ақлвой”да беҳаё кадрлар эфирга узатилгани учун телеканал ижодкорлари танбеҳ олди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Сўнгги кунларда “Ақлвой” телеканали орқали намойиш этилган “Шахризода. Айтилмаган ҳикоялар” ва “Арт-Одиссей” мультсериалларидаги болалар учун номаъқул 2 та лавҳа кенг жамоатчилик орасида катта муҳокамага сабаб бўлмоқда. Ҳолат бўйича телеканал маъмурияти муносабат билдирди.

“Афсус билан шуни тан оламизки, болаларда янгиликка интилиш, уларни жаҳон маданий мероси билан таништириш, атроф-муҳитни ўрганишга қизиқиш уйғотишга қаратилган контент танланганига қарамай, унинг ичида кичик ёшдаги болалар учун номаъқул бўлган саҳналар инсон омили сабаб эфирга узатилган.

“Ақлвой” телеканали ҳар жиҳатдан ҳали жуда ёш  ва жорий йилнинг 22 мартидан бошлаб тест режимида эфирга узатиб борилмоқда. Том маънода каналимиз энди оёққа турмоқда. Йўл қўйилган хатолар, албатта, каналимизнинг келгусида эҳтиёткорликка амал қилишига, унинг янада яхшиланиши, қизиқарли ва фойдали бўлишига туртки бўлади”, дейилади телеканал муносабатида.

Қайд этилишича, ушбу йўл қўйилган хато бўйича бутун канал иждодкорлари керакли танбеҳни олган. Улар яна бир бор Ўзбекистон Республикасининг “Болаларни уларнинг соғлигига зиён етказувчи ахборотлардан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун талаблари билан таништириб чиқилган ва ушбу қонун бузилиш ҳолатларида интизомий жазо қўлланилиши ҳақида огоҳлантирилган. 

“Контент назорати кучайтирилиши учун қўшимча ходим ишга олинади. Келажакда юқоридаги каби хатоларга йўл қўйилмаслик учун дубляж билан шуғулланаётган компаниялар билан қўшимча келишувлар амалга оширилди. Энди уларга  маънавиятимизга зид бўлган лавҳалар ҳақида маълумот бериб туриш мажбурияти топширилади”, дея таъкидланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ақлвой

Баҳолаганлар

1137

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар