”Airbus” Ўзбекистонга 4 та янги вертолёт етказиб беради

Жамият

image
0:00
0:00
download

“Uzbekistan Airways” миллий авиаташувчининг шўъба компанияси бўлган “Uzbekistan Helicopters” вертолёт оператори “Airbus”нинг тўртта бир двигателли вертолётлари – иккита H125 русумли ва иккита H130 русумли вертолетларини етказиб бериш тўғрисида буюртма расмийлаштирди. Вертолетларни яқин ой ичида етказиб бериш режалаштриилган.

“Ҳозирги пайтда учувчилар “Uzbekistan Helicopters” муҳандислари ва техник ходимлари билан биргаликда мазкур моделлардан фойдаланиш тажрибасини ўзлаштиряпти. ”Airbus”нинг H125 ва H130 вертолетлари арзон ва сифатли парвоз хизматлари туфайли аҳолининг ҳаракатчанлигини оширади”, дея таъкидлади “Uzbekistan Helicopters” раҳбари Азиз Сафиуллин.

“Airbus Helicopters”нинг Ўзбекистондаги сотув ишлари бўйича директори Ромен Лана бу “Airbus”нинг Ўзбекистон Ҳукумати билан ҳамкорлигининг янги босқичи ҳисобланади. “Ecureim” оиласига кирувчи кўпфункционалли ва ишончли вертолетлари мамлакат иқлими талабларига тўлиқ жавоб бера олиши маълум қилинган.

Маълумот учун, “Ecureim” оиласига кирувчи бошқа вакил саналмиш H130 русумли енгил бир двигателли вертолёт VIP ва йўловчи ташиш, сайёҳлик парвозларини амалга ошириш, санитар авиацияси ва кузатув операцияларига мўлжалланган. Кўп мақсадли кенг салонли H130 ни бир нафар пилот бошқаришига қарамай, тана ҳажмига қараб, етти нафаргача йўловчини сиғдира олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

165

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг