Актриса Аида Юнусова вафот этди

Маданият-санъат 19230
image

Кеча, 21 январь куни таниқли актриса, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Аида Юнусова 72 ёшда оламдан кўз юмди. Бу ҳақда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги хабар берди.

Аида Юнусова 1948 йилда Фарғонанинг Марғилон шаҳрида туғилган. 1970 йили театр ва рассомчилик институтининг драма театри ва кино факультетини тамомлаган. Талабалигининг охирги курсида режиссёрлар эътиборига тушиб, кинога таклиф қилинган.

Актриса узоқ вақт давомида турли роллар ижро этган. Жумладан, “Ажойиб хаёлпараст”, “Чинор остидаги дуэль”, “Оловли йўллар”, “Олтин куз”, “Меҳригиё”, “Зулматни тарк этиб”, “Карвон”, “Анор”, “Биринчи йўловчилар” кинокартиналарида қатнашди.

Актриса сифатида 1989 йилгача “Ўзбекфильм”да фаолият кўрсатди. Шундан сўнг кинони тарк этди. Маълум танаффусдан сўнг яна кинога қайтди ва экранда кўрина бошлади. Аида Юнусова оғир хасталикни бошдан кечирганди. 

QALAMPIR.UZ таҳририяти марҳуманинг вафоти муносабати билан унинг яқинларига чуқур таъзия билдиради.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 546
Рейтинг: 3
t
×