Аи-80 бензини нархи тушадими? Энергетика вазири ўринбосари жавоб берди
Жамият
−
10 Декабрь 2022
20549Аввал хабар берганимиздек, Аи-80 маркали бензини учун акциз солиғи бекор қилинган эди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларида “акциз солиғи бекор қилингандан сўнг АЁҚШлардаги бензин нархи тушадими?” қабилида саволлар пайдо бўлмоқда.
Ўзбекистон энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев энерго ресурслари тақчиллиги бўйича кенг муҳокама қилинаётган саволларга жавоб қайтарди.
Ходжаевга кўра, Аи-80 маркали бензини учун акциз солиғи бекор қилиниши унинг чакана нархини 1000-1200 сўмга арзонлашишига олиб келиши керак ва бугунги кунда ушбу бензин нархи 5500 сўмгача пасайиши кутилмоқда.
“Таъкидлаш жоизки, биржага чиқарилаётган ҳажмлар ҳам ортганлиги ҳамда биржада бошланғич нархдан 5 фоиздан ортиқ бўлмаган ҳолда унинг баҳоси ошишини инобатга олган ҳолда 5500 сўмлик нарх бу биз яқин кунларда АЁҚШларда кўришимиз мумкин бўлган рақам”, дейди Ходжаев.
Соҳиба Комиловна
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь