Аи-80 бензини учун акциз солиғи бекор қилинди

Жамият

image

Ўзбекистонда давлат ташкилотлари машиналарига вақтинча газ қуйиш тақиқланди. Аи-80 маркали бензини учун акциз солиғи бекор қилинди. Бу бўйича айни вақтда Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов раислигида ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда кутилаётган натижалар ва энергетикадаги вазият бўйича ўтказилаётган йиғилишда топшириқ берилди. 

Йиғилишда юзага келган вазиятни нормаллаштириш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўриб чиқилди. Жумладан:

  • товар газ етказиб бериш ҳажмини суткасига 5 миллион куб метрга ошириш;
  • 2023 йил 1 мартга қадар давлат идоралари тасарруфидаги сиқилган газда ҳаракатланадиган автомобиллардан фойдаланишни тақиқлаш, уларни бензинга ўтказиш;
  • хорижий давлатлар билан қўшимча табиий газ, электр энергияси, кўмир, мазут харид қилиш бўйича музокараларни жадаллаштириш;
  • 2 ой муддатга Аи-80 бензини импорти учун акциз солиғи ва уни чакана сотиш учун акциз солиғини ҳисоблаш ва ундиришни тўхтатиб туриш;
  • биржа сотувларига қўйилаётган Аи-80 бензининг кунлик ҳажмини ошириш;
  • Аи-80 бензини нархининг асоссиз оширилишига йўл қўймаслик, нарх ошиши бошланғич нархнинг 5 фоизидан ортиқ бўлмаслигини таъминлаш.

Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

629

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг