Агуэро “Барселона”га ўтиш арафасида – Гвардиола

Спорт 4297
image

Англиянинг “Манчестер Сити” жамоаси ҳужумчиси Серхио Агуэро Испаниянинг “Барселона” клубига ўтиш арафасида. Бу ҳақда кеча, 23 май куни “Манчестер Сити” ва “Эвертон” ўртасида бўлиб ўтган учрашувдан сўнг, “шаҳарликлар” клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола эълон қилди. 

“Мен балки ҳозир энг катта сирни ошкор қилаётгандирман, мавсум якунлангандан кейин Агуэро менинг севимли футбол клубим “Барса”га кетади ва дунёнинг энг яхши тўпурари Месси билан бир жамоада ўйнайди. Агуэро яхши ўйинчи ва ишонаманки, “Барселона” у билан яна ҳам кучлироқ бўлади”, дейди Гвардиола.

Серхио Агуэро кеча “Этиҳад” стадионида ўтказилган сўнгги ўйинида 2 та гол урди ва жамоа “Эвертон” устидан 5:0 ҳисобидаги йирик ғалабага эришди.

Маълумот ўрнида, 32 ёшли футболчи 10 йилдан буён “Манчестер Сити” таркибида ўйнаб келади. У жамоа билан биргаликда 389 ўйинни ўказган ва рақиб дарвозасига 260 та  гол киритган.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Агуэронинг “Барселона” билан музокара олиб бораётгани маълум бўлганди.

Моҳинур Маматова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 143
Рейтинг: 3
t
×