«Агробанк» — Ўзбекистондаги биринчи мобил банк офиси
Бизнес
−
21 Апрель 2021
7234Жорий йилнинг 20 апрель куни “Агробанк” АТБ томонидан “Tashkent City” худудида “Мобил банк офиси: тезкор, ишончли, инновацион банк хизматлари ривожланишнинг янги босқичида” мавзусида пресс-тур ўтказилди. Унда “Агробанк” АТБ Бош офисининг раҳбар ва ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Кейинги йилларда мамлакатимиз молия-банк соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда ўз ўрнига эга бўлган “Агробанк” акциядорлик тижорат банки томонидан ҳам трансформация жараёнлари жадаллик билан олиб бориляпти ҳамда аҳоли ва банк мижозларига тезкор, ишончли, инновацион банк хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга катта эътибор қаратиб келинмоқда.
Бу борада банк хизматлари ва маҳсулотлари қулайлигини ошириш, замонавий банк хизматларини ишлаб чиқиш бўйича ривожланган хорижий банклар тажрибасини мунтазам ўрганилиб келинмоқда.
Айни шу жараёнда хорижий “Сбербанк” ва “Зираатбанк” тажрибаси асосида хизмат кўрсатиш ҳудудини ўзгартира оладиган мобил офислар фаолияти ўрганиб чиқилди. Банкнинг узоқ йиллик ривожланиш стратегияси ва трансформация жараёнларида ҳам банк томонидан мобил офислар фаолиятини йўлга қўйилиши назарда тутилган.
Ушбу мобил офис жисмоний шахсларга кўплаб банк хизматларидан фойдаланиш имкониятини беради. Хусусан, банкоматдан нақд пул олиш, пластик карталарни тўлдириш, халқаро пул ўтказмалари, бир марталик тўловлар, Uzcard ва HUMO пластик карталари очиш, кредит олиш бўйича ариза қолдириш ва бошқа банк хизматларини тақдим этади.
Мазкур мобил офисни ташкил этиш мақсадида “Агробанк” республикамиздаги тижорат банклари ичида биринчилардан бўлиб юртимизда ишлаб чиқарилаётган ISUZU HD 50 автобусини белгиланган қонунчилик асосида қўшимча техник жиҳозлаш натижасида масофа танламас кўчма банк офисини яратди.
Тошкент шаҳрида “Агробанк мобил офиси” ISUZU HD 50 русумли автобусда ташкил этилиб, синов тариқасида хизмат кўрсатиш шай ҳолатга келтирилган. Автобус барча керакли техник жиҳозлар билан таъминланган.
“Агробанк” келгусида ҳам аҳоли учун қулай шарт-шароитлар яратиш, банк хизматлари соҳасини ривожлантириш ва интерактив хизматларни янада ривожлантириш йўлида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаверади.
“Агробанк” АТБ Матбуот хизмати
Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг.
Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг.
Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг.
Telegram каналимизга аъзо бўлинг.
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь