Агробанк истиқболли лойиҳаларни қўллаб-қувватлашдан манфаатдор  

Бизнес

image

Паррандачилик нафақат қишлоқ хўжалигининг муҳим йўналиши, балки аҳолини сифатли ва арзон озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашнинг истиқболли тармоғи ҳам ҳисобланади.

Бугун етти хазинанинг бири саналган бу қадим соҳа замонавий ёндашувларни татбиқ этиш орқали янада ривож топмоқда. 

“Паррандачиликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори шу йўналишда олиб борилаётган ишларнинг ҳуқуқий таянчига айланди десак муболаға бўлмайди. Қарорга мувофиқ, ички бозорларимизни парранда маҳсулотлари билан етарли миқдорда ва мақбул нархларда таъминлаш қолаверса, мамлакатимизнинг айни йўналишдаги экспорт салоҳиятини ошириш бўйича ҳам ижобий натижаларга эришилмоқда. 

Музработ туманидаги “Янгиобод инвест сервис” хусусий корхонаси ҳудди шундай йирик паррандачилик мажмуаларидан биридир. Мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 115 миллиард  сўм бўлиб, шундан банк маблағи 80 миллиард сўмни ташкил этади. 

Ушбу маблағ асосида 7 та товуқхона, 2 та инкубатор, 2 та жўжахона, тухум сақлаш омборхонаси ва ем тайёрлаш заводи ишга туширилган.

Бу лойиҳа нафақат туман балки вилоят миқёсидаги йирик қувват саналиб, айни пайтда бу ерда йилига 168 миллион дона тухум етиштириштирилмоқда. Мажмуада нафақат товуқларни парваришлаш балки тухумларни етказиб бериш ва қадоқлаш жараёни замонавий технологиялар ёрдамида амалга оширилади. Энг эътиборли жиҳати, ушбу корхонанинг иш бошлаши билан 150 нафар ҳудуд аҳолисининг бандлиги таъминланди.

Эътиборли жиҳати етиштирлаётган парранда маҳсулотлари нафақат ички бозорга балки, қўшни Тожикистон ва Афғонистон давлатларига экспорт қилинмоқда. 

Айни пайтда тадбиркорлар янги лойиҳа ва қўшимча қувватларни ишга тушириш режалари билан банд. Корхона қошида ун заводини ташкил этиш, озуқа-ем ишлаб чиқариш линиясини ишга тушириш, туяқуш парваришини йўлга қўйиш, бундан ташқари, хитойлик мутахассислар билан ҳамкорликда биогаз ишлаб чиқариш ҳам режалаштирилмоқда.

“Агробанк” акциядорлик тижорат банки  эса шундай истиқболли лойиҳаларни молиялаштиришда ва ташаббускор тадбиркорларни қўллаб-қувватлашда давом этади.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

32

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made