Агробанк болаларга меҳр улашди

Бизнес

image

Кеча, 3 май куни “Агробанк” АТБ Бош офиси ходимлари Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институтида “Меҳр улашинг” номли донорлик хайрия акциясини ўтказди.
Ушбу акция Муқаддас Рамазон ойи арафасида банк ходимларини кўнгилли равишда қон топширишга чақириш орқали бемор болаларнинг ҳаётини сақлаб қолиш, жамиятда инсонпарварлик ва меҳр-оқибат ғояларини тарғиб қилишга қаратилган.

Қон хасталиклари, жумладан, оғир даражадаги камқонлик, қон саратони (лейкоз), қон ивиш тизими ишининг бузилиши (гемофилия) каби касалликлар билан оғриган болалар, албатта, донорлар кўмагига муҳтож. Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институтида ҳам шу турдаги касалликлар билан оғриган болалар қалбида эзгуликлар билан яшайдиган инсонлар – донорлар мурувватидан баҳраманд бўлмоқда.

Акция доирасида Агробанкнинг 70 дан ортиқ ходимлари бемор болалар ҳолидан хабар олдилар. Иштирокчилар Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институтида  беморлар учун яратилган шарт-шароитлар, донорлар томонидан қон топшириш ва у ерда қоннинг сақланиши, соғликни сақлаш муассасаларида ишлатилиши ва шу каби муҳим жараёнлар ҳақида яқиндан танишишди.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, донорлар қони билан беморлар ҳаётини сақлаб қолиш ва аҳолининг қонга бўлган эҳтиёжини қоплаш, фавқулодда ҳолатларда, мураккаб жарроҳлик амалиётларида, патологик туғруқ жараёнларида ва жарроҳлик амалиётларида қўлланилади. 

“Меҳр улашинг” акцияси тадбирида банк ходимлари бемор болалар учун қон топшириб, донор бўлдилар. Шунингдек, банк томонидан бемор болаларга 200 дан ортиқ турли жанрдаги китоблар ва ҳар хил ўйинчоқлар улашилди. Якунда болалар учун байрам тадбири ташкил этилди.

Бу каби ташаббуслар оғир бемор болалар ва уларнинг оилаларини ҳам руҳий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоя қилиш, меҳр улашиш, эртанги кунга ишонч туйғуларини шакллантиришга хизмат қилди.

 

Телеграм: t.me/AgrobankChannel
Инстаграм: instagram.com/agrobank_uz
Фейсбук: fb.com/agrobankuzbekistan

 Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

4

Рейтинг

3.6

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг