“Агробанк” “Mashreqbank” билан 75 млн долларлик меморандум имзолади

Бизнес

image

Пойтахтимизнинг “Hilton” меҳмонхонасида жорий йилнинг 26-27 ноябрь кунлари МДҲга аъзо давлатларнинг II Халқаро молия-банк форуми бўлиб ўтди.

Форум доирасида банк-кредит, инвестиция, суғурта, қайта суғурталаш ҳамда лизинг фаолиятлари бўйича қатор халқаро конференциялар, маърузалар ва тақдимотлар ўтказилди.

“Агробанк” АТБ вакиллари ҳам форумда иштирок этиб, ўзаро манфаатли ҳамкорлик бўйича қатор келишувларга эришди.

Жумладан, Россия Федерациясининг “Транскапиталбанк”и билан 22 миллион евро миқдоридаги молиявий келишувга эришилди ва ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги битим расмийлаштирилди.

Бирлашган Араб Амирликларининг “Mashreqbank” билан Яқин Шарқдаги банклар ўртасида синдикатланган кредитни ташкил этиш йўналишида 75 миллион АҚШ долларигача бўлган маблағни жалб этиш ва савдо кредитини тақдим этиш бўйича келишув имзоланди.

Мазкур форумда Халқаро молия институтлари билан иқтисодий алоқаларни кенгайтириш бўйича музокаралар ҳам олиб борилди.

“Агробанк” АТБ Матбуот хизмати


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

36

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг