“Агробанк” АТБ ходими қора курсида
Жамият
−
21 Сентябрь 2019
7312“Агробанк” АТБ Избоскан филиали ходими 245 нафар ўқитувчиларни лақиллатиб, улар номига кредит расмийлаштириб, пул ўрнига компьютер берган. Унинг жинояти ҳақида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хабар бермоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Избоскан туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширишда, “Агробанк” АТБ Избоскан филиали Фронт-офисининг бўлими бошлиғи Ж.Х., тумандаги мактабларнинг ўқитувчиларига йиллик микроқарз кредити ажратиш учун сохта кредит ҳужжатлари тузган. У ушбу ҳужжатлар асосида 245 нафар ўқитувчиларнинг ҳар бирига нақд пулда 3 млн сўмдан жами 735 млн сўм микроқарз ажратилишига ва пулларни банк кассасидан ечиб олишига эришган. Лекин ушбу пулларни ўқитувчиларга бериш ўрнига “Lenovo” русумли ноутбукларни бергани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ж.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь