Аграр университетда нималар бўляпти?
Жамият
−
09 Февраль 2019
16350Тошкент давлат аграр университети декан ўринбосари Х.А. талабадан пора олаётган маҳал далилий ашёлар билан қўлга тушди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хабар бермоқда.
Декан ўринбосари университетнинг 2-босқич талабаси А.дан унинг якуний имтиҳонларга киришига рухсат бериш эвазига 600 минг сўм олаётган вақтида ушланган.
Бундан ташқари, Х.А. мунтазам равишда дарс соатларини қолдирган 11 нафар талабаларнинг имтиҳонларга киришларига рухсат бериши эвазига олган жами 4,6 млн сўм пул маблағларини ихтиёрий равишда тақдим қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Х.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь