“Агент 007”дан Том Крузгача! Голливуднинг энг сердаромад актёрлари ким?

Олам 5683
image

“Variey” нашри Голливуднинг энг кўп маош оладиган актёрлари рейтингини эълон қилди. Инглиз актёри Дэниэл Крейг “Қинидан чиққан пичоқлар” детектив фильмидаги роли учун олган маоши туфайли рейтингда биринчи ўринда қайд этилди. Aктёр ушбу фильмдаги роли учун Netflix стриминг хизматидан тахминан 100 миллион доллар олган.

Голливуднинг энг кўп гонорар оладиган актёрлари тўлиқ рўйхати билан танишинг:

Дэниэл Крейг — 100 миллион доллар (Қинидан чиққан пичоқлар)
Дуэйн Джонсон — 50 миллион доллар (“Қизил хабарнома”).
Уилл Смит — 40 миллион доллар (“Қирол Ричард”)
Дензел Вашингтон — 40 миллион доллар (“Иблис тафсилотда”)
Леонардо ДиКаприо —30 миллион доллар (“Юқорига қараманг”)
Марк Уолберг —30 миллион доллар (“Спенсер адолати”)
Женнифер Лоуренс — 25 миллион доллар (“Юқорига қараманг”)
Жулиа Робертс — 25 миллион доллар (“Дунёни ортда қолдиринг”)
Сандра Баллок — 20 миллион доллар (“Йўқолган шаҳар Д”)
Райан Гослинг — 20 миллион доллар (“Кулранг одам”)
Крис Хемсворт—20 миллион доллар (“Тор 4: Севги ва момақалдироқ”)
Брэд Питт — 20 миллион доллар (“Тезюрар поезд”)
Майкл Б. Жордан — 15 миллион доллар (“Раҳм-шафқат йўқ”)
Том Круз —13 миллион доллар (“Топ Гун: Мавериcк”)
Киану Ривз — 12-14 миллион доллар (“Матрица 4”)
Крис Пайн — 11,5 миллион доллар (“Зиндонлар ва аждаҳо”)
Роберт Паттинсон — 3 миллион доллар (“Бэтмен”)
 

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 198
Рейтинг: 2.9
t
×