Ағдарилиб кетган Nexia: ҳайдовчи онасининг ўлимига сабабчи бўлди (видео)

Crime

image

Навоий вилоятининг Нурота туманида ҳайдовчининг бошқарувни йўқотиши ортидан Nexia-2 автомобили ағдарилиб кетди. Бунинг оқибатида автомобиль салонида бўлган 75 ёшли аёл вафот этди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, Жиззах вилоятига тегишли бўлган Nexia-2 русумли автомобиль Фориш–Нурота йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётиб, ҳайдовчи тезликни ҳисобга олмагани ортидан йўлнинг хавфли бурилиш қисмида ағдарилиб кетган.

ЙТҲ оқибатида автомобиль салонида бўлган ҳайдовчининг 1946 йилдан туғилган онаси воқеа жойида вафот этган.

Хабарга кўра, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Нурота тумани ички ишлар бошқармаси Тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Tags

Rate Count

345

Rating

3

Rate this article

Share with your friends