Характери ва интизомсизлиги “бошига етди” – Аҳмедов Кокорин ҳақида

Спорт 3523
image

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) вице президенти ва "Анжи"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов собиқ жамоадоши, ҳозирда кипрнинг "Арис" клуби шарафини ҳимоя қилаётган Александр Кокорин ҳақида фикр билдирди.

"Мен уни "Анжи"да машғулот ўтказганини эслай олмайман. Кокоринни илк бор "Динамо"да кўрганимда уни Европанинг гранд клубларида ўйнашига ишончим комил эди. Афсуски, характери ва интизомсизлиги ўз зарарига ишлади",  дейди Аҳмедов.

Кипр чемпионатининг жорий мавсумида Кокорин еттита учрашувда қатнашиб, 3 та гол урди. Бунгача Кокорин "Фиорентина", "Спартак", "Зенит", "Сочи" ва "Динамо" клубларида ҳам тўп сурган.

Эслатиб ўтамиз, Кокорин Россия терма жамоаси сафида умумий 47 та ўйин ўтказиб, 12 та гол уришнинг уддасидан чиққан.

Шахзод Шукуров

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 47
Рейтинг: 3
Теглар
t
×