Афсонавий UFC панчери 38 ёшида вафот этди

Спорт

image

"Rumble" лақаби билан машҳур бўлган нокаутчи, собиқ UFC чемпиони Энтони Жонсон вафот этди. Бу ҳақда “MMA Junkie” портали собиқ UFC жангчиси Жейк Шилдснинг маълумотига таяниб хабар берди.

“Ҳозиргина қайғули хабарни эшитдим, Энтони Жонсон вафот этди. У мендан кичкина эди. Бу жуда ачинарли ҳолат", дейди Шилдс.

Жонсон UFC'да ўтказган 29 та енгил вазндаги жангнинг 23 тасида ғалаба қозонган. 2017 йилнинг апрель ойида у UFC камари учун Дэниел Кормьега қарши жангда мағлуб бўлганди. Шундан сўнг Энтони Жонсон нафақага чиқди, аммо тўрт йилдан сўнг у Американинг Беллатор ташкилоти байроғи остида MMA'га қайтди.

Маълумот учун, кейинроқ Жонсон касаллиги борлигини маълум қилиб, лигадаги фаолиятини тўхтатганди


Мақола муаллифи

Теглар

UFC Jonson

Баҳолаганлар

249

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made