Афсонавий телебошловчи Ларри Кинг вафот этди

Маданият-санъат

image

Афсонавий телебошловчи Ларри Кинг бугун, 23 январь куни, 87 ёшида вафот этди. Бу ҳақда унинг Twitter’даги саҳифасида маълум қилинган.

Кинг бугун, 23 январь куни эрталаб Лос-Анжелесдаги Сидарс-Синай касалхонасида вафот этган. Январь ойи бошида телебошловчи коронавирус билан касалхонага ётқизилган эди.

Америкалик телевизион юлдузнинг юраги билан боғлиқ муаммолари бўлган. У уч марта юрак хуружига учраган. Охирги марта ҳуруж 2019 йилда содир бўлган.

Ларри Кинг Нью-Йоркда Австрия ва Беларусдан келган муҳожирлар оиласида туғилган. Телебошловчи 1985 йилдан 2010 йилгача олиб борган CNN телеканалидаги “Larry King Live” ток-шоуси туфайли машҳур бўлди. Дастурнинг ўзи Гиннеснинг рекордлар китобига алмаштирилмайдиган хост билан энг узоқ давом этган шоу сифатида киритилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

125

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made