Афсонавий Иньестага ҳайкал қўйилди

Спорт

image

Испанияда футбол бўйича жаҳон ва Европа чемпиони Андрес Иньеста ҳайкали очилди. Маросим ярим ҳимоячининг туғилган Албасете провинциясида бўлиб ўтди. 

Ҳайкални яратишда Андреснинг 2010 йилги Жаҳон чемпионати финалида Испания ва Нидерландия (1:0) ўйинида ғалаба голини киритган пайтидаги эпизоддан илҳомланилган. Ўшанда футболчининг 116-дақиқада урган голи Испания терма жамоасига мундиалдаги илк ғалабасини келтирди.

“Жуда ҳиссиётли ва ўзгача кун, бу менга ҳаммасини қаердан бошлаганимни ва босиб ўтган йўлимни эслатади. Футболимиз учун тарихий лаҳза”, деб ёзди Иньеста ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Испания терма жамоаси футболчиси сифатида Иньеста жаҳон чемпиони ва икки карра Европа чемпионати совриндорига айланган.

2002 йилдан 2018 йилгача ярим ҳимоячи “Барселона”да ўйнади, у каталонияликлар билан 9 карра Испания чемпиони, 4 карра Европа Чемпионлар лигаси ғолиби бўлди ва олти марта Испания кубогини қўлга киритди. Кейин Иньеста Япониянинг “Виссел Кобе” клубига ўтди. Айни пайтда 40 ёшли футболчи Бирлашган Араб Амирликларида фаолият юритмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Андрес Иньеста Испания

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made