Афсонавий “Golden boy” рингга қайтмоқда. Рақиб собиқ UFC чемпиони

Спорт

image

Профессионал боксда олти вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони "Golden boy" лақаби билан машҳур чарм қўлқоп устаси Оскар Де Ла Хойя узоқ танаффусдан сўнг яна профессионал боксда жанг ўтказади.

У жорий йилнинг 18 cентябрь куни ўрта вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони бразилиялик Витор Белфорт билан  Мексиканинг мустақиллик кунига бағишланган Тriller Fighting Club’да бўлиб ўтадиган махсус бокс кечасида рингга кўтарилади. Ҳар иккала томон жанг қилишга келишиб олган.

Жанг ҳақида бошқа тафсилотлар маълум қилинмаган. 48 ёшли Де Ла Хойя 2008 йилдан буён биринчи марта рингга кўтарилади. Сўнгги марта Мэнни Пакьяо билан жангда техник нокаут эвазига мағлуб бўлганди.

У профессионал боксда 45 бор жанг ўтказиб, 39 тасида рақибларини мағлуб этган ва 6 беллашувда мағлубиятга учраган. Ҳозирда “Golden boy” промоутерлик компаниясини бошқаради.

Маълумот учун, Оскар Де Ла Хойя ўзбекистонлик Бектемир Мелиқўзиевнинг промоутери ҳисобланади.

Ҳумоюн Орипов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

UFC

Баҳолаганлар

247

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг