Афроамерикаликнинг ўлими “қимматга тушди” 

Олам 6502
image

АҚШнинг Филадельфия шаҳридаги тартибсизликлар давомида мингга яқин киши дўконларни талаб кетди.

Ушбу тартибсизликлар афроамерикалик Уолтер Уоллеснинг ўлимидан сўнг бошланган. 

26 октябрь куни ёнида пичоғи бор деб гумон қилинган Уолтер Уоллес полициячилар томонидан бир неча бор огоҳлантиришлардан сўнг отиб ўлдирилган. Шундан сўнг Филадельфияда бошланган норозилик намойишлари тартибсизликларга айланиб кетган.

"Мингга яқин кишидан иборат оломон Араминго-авеню ва Кастор-авеню районларидаги хусусий корхоналарни талади", дейилган хабарда.

Полиция тартибсизликлар юз берган ҳудуд яқинидаги еттита район аҳолисига кўчага чиқмасликни тавсия қилган.

Филадельфия полицияси бошлиғи Даниэль Аутлонинг маълум қилишича, кеча тунда содир этилган тартибсизликлар вақтида 30 нафар полиция ходими жароҳатланган, 91 киши қўлга олинган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 289
Рейтинг: 2.9
t
×