Африканинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар маълум қилинди

Спорт 2429
image

Африка футбол конфедерацияси 2021-2022 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогар футболчиларнинг номини эълон қилди.

Рўйхатдан Садио Мане (“Бавария” ва Сенегал), Риёд Маҳрез (“Манчестер Сити” ва Жазоир), Муҳаммад Салоҳ (“Ливерпуль” ва Миср), Карл Тока-Эканби (“Лион” ва Камерун), Венсан Абубакар (“Ан-Наср” ва Камерун), Себастян Аллер (“Боруссия Д” ва Кот-д'Ивуар), Наби Кейта (“Ливерпуль” ва Гвинея), Ашраф Ҳакими (ПСЖ ва Марокаш), Эдуар Менди (“Челси” ва Сенегал) ва Калиду Кулибали (“Наполи” ва Сенегал) каби футболчилар ўрин олган.

Шунингдек, йилнинг энг яхши терма жамоаси соврини учун Буркина-Фасо, Камерун, Миср, Марокаш ва Сенегал кураш олиб бормоқда.

Ғолиблар конфедерация техник қўмитаси, журналистлар, бош мураббийлар терма жамоа сардорларининг овоз бериш натижасига кўра аниқланади.

Маълумот учун, CAF Awards 2022 совринини топшириш маросими 21 июль куни Марокашда бўлиб ўтади.

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 21
Рейтинг: 3.1
t
×