Африкалик боксчи жангдан сўнг комага тушиб қолди (видео)

Спорт

image

Жанубий африкалик 24 ёшли боксчи Симисо Бутелези WBF қитъалараро камари учун Сифесихле Мнтунгвага қарши жангдан сўнг, комага тушди. Бу ҳақда “Daily Express” нашри хабар берди.

Манбага кўра, Мнтунгва жангнинг 10-раундида арқон ортига йиқилиб, кейин курашни давом эттириш учун ўрнидан турди. Бироқ Бутелези адашиб, ҳавода зарба бериб, рақибдан бошқа томонга кетди. Шундан сўнг, ҳакам дарҳол жангни тўхтатди ва Бутелезининг мағлубиятни кўрсатди.

Симисонинг мураббийи Беки Мнгомезулуга кўра, ҳозирда шогирди кома ҳолатида ва унинг аҳволи жуда оғир.

“Ҳеч қандай ўзгаришлар йўқ.  Бутелези комада, гапирмайди ва қимирламайди. Шифокорларнинг таъкидлашича, бошига урилган зарбадан кейин унинг миясида қон тромби пайдо бўлган”, деган Беки Мнгомезулу.

Аввалроқ, германиялик 38 ёшли боксчи рингда вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

53

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг