Африкада Россия совуғи: ЖАРда қор ёғди (видео)
Олам
−
31 Август 2021
8651Жанубий Aфрика Республикасида кучли бўрон юз бериб, қор ёғди. Маълум бўлишича, шамол тезлиги соатига 80 километргача етган. Бу ҳақда “Euronews” хабар берди.
Ушбу табиат ҳодисаси Aфрика учун одатий эмас. Маҳаллий аҳоли, айниқса, болалар имкониятдан фойдаланиб, Кейптаундан 180 км узоқликдаги Сирес шаҳри яқинидаги тоғларда қор ўйнаган.
Қайд этиш керакки, июль ойининг охирида Aфриканинг жанубий қисмига ҳақиқий қиш келганди. Ўша вақтда турли шаҳарларда ҳаво ҳарорати бўйича жами 19 та рекорд ўрнатилган. Йоханнесбургда ҳарорат -7 даражага тушган. Мамлакатнинг баъзи ҳудудларида қор ёғган.
Метеорологларга кўра, уни Aнтарктида циклонлари олиб келган.
LiveБарчаси