Африкада чақмоқ 10 нафар боланинг ўлимига сабаб бўлди
Спорт
−
31 Август 2020
8517Aфриканинг Уганда давлатида 10 нафар футболчи ёшлар яшин уриши натижасида вафот этишди. Бу ҳақда “LADBible” полиция маълумотларига таяниб хабар берди.
Ушбу мудҳиш воқеа жорий йилнинг 27 август куни 9 ёшдан 16 ёшгача бўлган 14 нафар бола Aура шаҳри яқинида футбол ўйнаётган вақтда содир бўлган. Яшин уриши оқибатида бирданга 9 бафар бола ҳалок бўлган. Ўнинчи қурбон эса шифохонага кетаётганда жон берган. 4 нафар бола жароҳатланган.
Маҳаллий полицияда юз берган воқеани “аянчли ва қайғули ҳодиса” дея баҳолашди. Фавқулодда вазиятлар вазири Муса Экверунинг сўзларига кўра, юз берган воқеада муҳандислар айбдор: улар бино томига яшинқайтаргич ўрнатиши керак бўлган.
Aҳрорбек Ҳайруллаев
LiveБарчаси