Африка гўзаллари: дунёга машҳур қора танли хонимлар бешлиги

Таҳлил

image

1965 йил 31 июль куни Африка мамлакатларида гендер тенглигини тарғиб қилиш бўйича тажриба алмашиш ва ҳаракатларни режалаштириш учун Пан Африка аёллар ташкилоти тузилган. Шу сабабли ҳар йили 31 июль бутун дунёда “Африка аёллари” куни сифатида нишонланиб келинмоқда. 

Узоқ йиллар давом этган қуллик ва зулмдан сўнг, африкалик аёллар ҳақли равишда жамиятда ўз ўрнини топди, ҳуқуқларини таниди. Баъзилари халқаро подюмларда чиқиб, табиий гўзаллиги билан кўпчиликни ҳайратга солган бўлса, баъзилари зийраклиги ва топқирлиги сабаб давлат ташкилотларидаги маъсул лавозимларга муносиб кўрилди. Бугунга келиб қора танли хонимлар халқаро ташкилотларда ҳам фаолият юритяпти. 

Бугун биз сиз билан дунёни ҳайратга солган, энг гўзал Африкалик аёллар рўйхатини кўриб чиқамиз.

Агбани Дарего


Нигериялик модельер — 2001 йилда “Дунё гўзали” унвонини қўлга киритган биринчи қора танли африкалик аёл. Худди ўша йили у “Коинот гўзали” халқаро танловида еттинчи ўринни эгаллаган. Шундан сўнг, модельер Дарего Лагос шаҳри бошлиқлари кенгаши томонидан “Фахрий бошлиқ” унвони билан тақдирланиб, мамлакатнинг энг ёш бошлиқларидан бирига айланган. 

Лия Кебеде


Кебеде — эфиопиялик модельер, дизайнер ва актриса. “Forbes” маълумотларига кўра, у 2007 йилда дунёдаги энг кўп маош оладиган моделлар рўйхатида 11-ўринни эгаллаган. 2005 йилдан бошлаб Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг она ва бола саломатлиги бўйича элчиси лавозимида ишлаган.

Флавиана Матата


Африкалик топ модель сифатида танилган дунёдаги энг юқори маош олувчи бешта африкалик моделлардан биридир. Ҳаётдаги фаол позицияси туфайли Африканинг энг муҳим аёлларидан ҳисобланади. Айни дамда Флавиана Африка мамлакатлари ривожланиши учун сармояларни жалб қилиб, қитъа муаммоларига жамоатчилик эътиборини қаратиб келмоқда.

Таня Мангануи


Мангануи Замбияда туғилган, Жанубий Африканинг энг яхши моделидир. Таня танасининг ўзига хос “ёрқин” ранги ва нозик юз хусусиятлари билан ажралиб туради. У ҳар хил давлатларда ишлагани сабаб муқим иш жойга эга эмас.

Шарам Диниз 

Сомалининг қора марвариди бўлган Шарам Диниз бутун дунё дизайнерлик уйларининг меҳрини қозона олган ва дунёга машҳур бўлган бренд “Victoriaʼs Secret”нинг мода кўргазмасида иштирок этган. У моделлаштириш бизнесида ажойиб капиталга эга. Шунингдек, Диниз ўз туғилган юрти — Ботсванага сайёҳларни жалб қилишнинг қизиқарли режаси ва индивидуал, эксклюзив экскурсияларини ишлаб чиқиб, ватанини кўкаламзорлаштириш учун экологик лойиҳани амалга оширган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

562

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг