Aфғонистонга музлатилган пуллари ҳисобидан 280 миллион AҚШ доллари ажратилади

Олам

image

Халқаро донорлар Aфғонистон учун БМТнинг Озиқ-овқат ва соғлиқни сақлаш хизматига Aфғонистоннинг музлатилган пуллари ҳисобидан 280 миллион AҚШ доллари (210 миллион Евро) миқдоридаги пулларни ўтказиб беради. Бу ҳақда Жаҳон Банки хабар бермоқда. 

Жорий йил август ойида Aфғонистонда ҳукумат “Толибон” қўлига ўтиши ортидан халқаро ташкилотлар томонидан ажратиладиган ёрдамлар тўхтатилганди. Халқаро ёрдамлар тўхтатилиши эса, шундоқ ҳам иқтисодий танг аҳволда бўлган Aфғонистон аҳолисига жиддий очарчилик хавфини туғдирмоқда.

AҚШ ва Ғарб мамлакатлари “Толибон” ҳукуматини расман тан олмаган. Жаҳон банки ва Халқаро валюта фонди эса Aфғонистоннинг 10 миллиардга яқин маблағларини музлатиб қўйган. 

Бунинг устига, Aфғонистонда бу йилги қурғоқчилик туфайли деҳқончилик ҳам жиддий зарар кўрган ва экин маҳсулотлари нобуд бўлган. 

Жаҳон озиқ-овқат дастури (WFP)нинг маълумотларига кўра 23 миллионга яқин афғон аҳолисига очарчилик хавфи таҳдид солмоқда. Уч миллион бола эса тўйиб овқатланмасликдан азият чекмоқда.

Беҳруз Саидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

77

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг