Афғонистонга АҚШ вакиллари ташриф буюради
Олам
−
29 Январь 2021
2698АҚШнинг бир гуруҳ расмийлари Афғонистондаги можароларни тинч йўл билан ҳал қилиш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш учун Кобулга келади. Бу ҳақда Афғонистон Республикаси Президенти Ашраф Ғани Аспен хавфсизлик форумида, видео форматдаги нутқи пайтида айтиб ўтди.
Унинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар бир гуруҳ ходимларни Кобулга жўнатмоқчи.
“Шунингдек, можароларни биз тинч йўл билан ҳал қилиш жараёнини тезлаштириш, белгиланган мақсадга эришишни таъминлаш бўйича видеоалоқа орқали маслаҳатлашувлар ўтказамиз”, дея қўшимча қилди Ғани. Афғонистон Президенти АҚШ Президенти Жо Байденнинг телефон қўнғироғини кутаётганини айтган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Афғонистондаги вазиятга эътиборини кучайтириши ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси