Афғонистондан Ўзбекистонга яна ракета отилгани айтилмоқда. Мудофаа вазирлиги баёнот берди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ижтимоий тармоқларда Афғонистондан Ўзбекистон ҳудудига учинчи марта ракета ҳужуми уюштирилгани ҳақида хабарлар тарқалди. 

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги хабарлар юзасидан муносабат билдириб, мазкур мазмунда тарқатилаётган ахборот ёлғон эканини ва ҳақиқатга мутлақо тўғри келмаслигини маълум қилди.

“Ўзбекистон-Афғонистон давлат чегараси Ўзбекистон ҳарбийлари томонидан тўлиқ назоратда, вазият барқарор.

Фуқароларимиздан бу каби ёлғон хабарларга ишонмасликлари ва расмий манбаларга таянишларини сўраб қоламиз”, дейилади вазирлик баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 июль куни соат 16:20 да Ўзбекистон ҳудудига Афғонистон томонидан 5 та ракета келиб тушди.

Орадан 12 кун ўтиб, 17 июль куни "Толибон" ҳаракати Ўзбекистонга ракета ҳужуми уюштирган гуруҳ қўлга олинганини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

4169

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг