Афғонистондан Ўзбекистонга ракета отганлар қўлга олинди (видео)

Олам 37907
image

Афғонистондан Ўзбекистон ҳудудига ракеталар учирган гуруҳ қўлга олинди. Бу ҳақда Афғонистон муваққат ҳукумати вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид маълум қилди.

“Ўтган кечада Қундуз шаҳрининг Имом Соҳиб тумани Қанжағэ ҳудудида Ислом Амирлиги махсус топшириқлар бўлинмаси хорижийлар марказини аниқлади ва йўқ қилди.

Бу операция давомида уч нафар хорижий ўлдирилди ва беш нафари тирик қўлга олинди”, деган Мужоҳид.

Унинг сўзларига кўра, уларнинг транспорт воситалари ва қуроллари олиб қўйилган.

“Бир муддат олдин улар Ўзбекистон ва Тожикистонга ракетадан зарба берганди”, дея сўзини якунлаган "Толибон" вакили.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 июль куни соат 16:20 да Ўзбекистон ҳудудига Афғонистон томонидан 5 та ракета келиб тушди.

Ўзбекистон ТИВ хабарига кўра, ҳозирда Ўзбекистоннинг ваколатли органлари Афғонистон томони билан биргаликда ушбу ҳодиса сабабларини аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Шундан сўнг, "Толибон" ҳаракати қўшни давлатга ракета учирганларни қўлга олиш чоралари кўрилишини маълум қилди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1424
Рейтинг: 3.1
t
×