Афғонистондан келадиган таҳдидларга қарши чора кўриш зарур – Имомали Раҳмон
Олам
−
17 Сентябрь 2021
6922“Толибон” ҳаракати Афғонистоннинг этник хилма-хиллигига эътибор бермаяпти. Бу ҳақда Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг юбилей саммитида маълум қилди.
“Афғонистондаги вазият алоҳида ташвиш туғдиради, бу ерда сиёсий вазият билан бир қаторда яқин тарихдаги энг йирик гуманитар инқироз рўй берди.
Афғонистон ҳукумати таркиби тўғрисидаги сўнгги қарор “Толибон” ҳаракати мамлакатнинг этник хилма-хиллигига эътибор бермай, бир этник гуруҳ ҳукмронлик қиладиган ҳукумат тузиш йўлидан кетаётганини аниқ кўрсатиб турибди. Тожикистон Афғонистондан келиб чиқадиган таҳдидларга қарши аниқ чоралар кўриш зарур, деб ҳисоблайди”, деган Президент.
Маълумот ўрнида, айни дақиқаларда Тожикистон пойтахтида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг йиғилиши ўтказиляпти. Кун тартибида бир нечта масалалар бор. Давлат раҳбарлари 20 йиллик юбилейини нишонлаётган ШҲТ фаолиятини ҳам, халқаро майдондаги воқеаларни ҳам муҳокама қилади. Энг долзарб муаммолар орасида COVID-19 пандемияси ва Афғонистон инқирози бор. Йиғилишда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этмоқда.
LiveБарчаси