Афғонистондаги вазият сабаб чегаралардаги хавфсизликни кучайтиришимиз керак – Жапаров

Олам 3130
image

Қирғизистон Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) доирасида ташкилотга аъзо давлатларнинг ички чегараларини мустаҳкамлаш бўйича ишларни фаоллаштиришни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда кеча, 23 ноябрь куни Ереванда КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгаши йиғилиши чоғида Қирғизистон давлати раҳбари Садир Жапаров маълум қилди.

“Садир Жапаров КХШТга аъзо давлатлар раҳбарлари эътиборини афғон омилини ҳисобга олган ҳолда ички чегараларда хавфсизликни таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш зарурлигига қаратди”, дейилади хабарда. 

Республика президентининг сўзларига кўра, ҳозирда терроризм КХШТ давлатлари учун “хавфсизликка жиддий таҳдид” туғдирмоқда.  

“Сиёсий, иқтисодий, ахборот, ҳарбий услуб ва воситалар кенг қўлланилаётган глобал хавфсизлик тизимида мураккаб ва тўлиқ ўзгаришлар рўй бераётган бир даврда ўзгарувчан вазиятга ўз вақтида жавоб беришни таъминлаш учун ҳамкорликни изчил фаоллаштириш зарур”, деган Жапаров.

Президентнинг таъкидлашича, қўмондонлик-назорат органлари ҳамда КХШТ коллектив хавфсизлик тизими кучлари ва воситаларининг биргаликдаги машғулотлари терроризмга қарши кураш мавзуларига йўналтирилиши лозим. У республика минтақадаги хавфсизлик ва барқарорликни сақлаш учун кўп функцияли минтақавий тузилма сифатида КХШТ салоҳиятини кучайтиришдан манфаатдор эканлигига ишонтирди. Шу билан бирга, у Бишкек коллектив хавфсизлик тизимини мустаҳкамлаш, шунингдек, ташқаридан салбий таъсир кўрсатишга уринишларга ўз вақтида ва самарали жавоб бериш бўйича қўшма тезкор ва жанговар тайёргарликни такомиллаштиришга ҳисса қўшишга янада тайёр эканлигини маълум қилди. 

“Давлатимиз раҳбари бу йил ҳарбий-сиёсий иттифоқ ўзининг 30 йиллигини нишонлаганини таъкидлади. Вазиятдан келиб чиқиб, биргаликда ҳал қилиниши керак бўлган долзарб масалалар кун тартибига киритилган. Шу муносабат билан у тўғри хулосалар чиқарилиши ва ташкилот самарадорлигини ошириш бўйича нафақат сақлаб қолиш, балки биргаликдаги саъй-ҳаракатларни кучайтириш мумкинлигига умид билдирди”, дейилади хабарда Қирғизистон Президенти Матбуот хизмати тарқатган хабарда. 

Жапаров, шунингдек, Қирғизистон томони ташкилот салоҳиятини минтақавий хавфсизликнинг самарали механизми сифатида мустаҳкамлашдан манфаатдор эканлигини ва коллектив хавфсизлик тизимини такомиллаштириш бўйича келгусида биргаликдаги ҳаракатларга тайёрлигини тасдиқлаган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 23 ноябрь куни Арманистон пойтахти Ереванда Коллектив хавфсиизлик шартномаси ташкилоти Коллектив хавфсизлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Россия Президенти Владимир Путин, Беларусь резиденти Александр Лукашенко, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ва Арманистон Бош вазири Никол Пашинян, ташкилот Бош котиби Станислав Зась иштирок этди. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 27
Рейтинг: 2.9
t
×