Афғонистонда “Толибон” вертолёти ҳалокатга учради
Олам
−
15 Май
5068Афғонистоннинг марказий қисмидаги Ғор вилоятида “Толибон” ҳаракатининг ҳарбий вертолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда манбаларига таяниб, “Hasht-e Subh” хабар берди.
Газетанинг ёзишича, фавқулодда ҳолат Чағчарон шаҳри яқинидаги Герируд дарёсида содир бўлган. Ўз навбатида, “TOLOnews” телеканали ҳалокат оқибатида қурбонлар борлигини маълум қилди.
Ҳалокатга учраган вертолёт Ми-17 бўлиб, у аҳоли пункти ичидан оқаётган дарёдан одамлар ва жасадларни олиб чиқиш бўйича қутқарув операцияси вақтида Фироз Коаҳ шаҳрига қулаган.
“Бугун эрталаб Фироз Коаҳ шаҳридаги дарёдан жасадларни олиб чиқиш учун қутқарув операциясида қатнашган Ҳарбий ҳаво кучларининг Ми-17 вертолёти техник носозликлар туфайли фавқулодда қўнишни амалга оширди”, дейди Ғор вилояти ҳукумати матбуот котиби Абдул Воҳид Хамас.
Унинг қайд этишича, вертолёт ҳалокатида бир киши ҳалок бўлган. Яна 12 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олди. Хамас ҳодисанинг бошқа тафсилотларини ошкор қилмади.
LiveБарчаси