Афғонистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда сезилди

Жамият 4594
image

Бугун, 27 июнь куни Тошкент вақти билан соат 09:33 да (Гринвич бўйича 04:33 да) Афғонистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик кузатуви Республика маркази хабар бермоқда.

Маълум қилинишича,  зилзила 36,6 градус шимолий кенглик ва 69,86 градус шарқий узунликда жойлашган. Ер силкинишининг кучи 5 магнитуда, деб баҳоланган. Табиий офатнинг ўчоғи 100 км чуқурликда жойлашган.

“Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа 522 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича жойлашган”, дейилади хабарда. 

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:

Фарғона: 453 км, 2 тўп.
Гулистон: 443 км, 2 тўп.
Жиззах: 429 км, 2 тўп.
Самарқанд: 424 км, 2 тўп.
Термиз: 240 км, 3 тўп.
Қарши: 437 км, 2 тўп.
 

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 99
Рейтинг: 3.1
t
×