Афғонистонда мина портлаши оқибатида 5 нафар бола ҳалок бўлди 

Олам

image

Бугун, 25 ноябрь куни Афғонистон шимоли-ғарбидаги Тахор вилоятида мина портлаши оқибатида 5 нафар вояга етмаган бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий амалдорга таяниб, “Aamaj News” хабар берди.

Вилоят ахборот ва маданият бошқармаси бошлиғининг сўзларига кўра, ҳодиса кундузи вилоят маъмурий маркази туманларидан бири – Талукан шаҳрида содир бўлган. Бир гуруҳ вояга етмаганлар портловчи мосламани сотиш учун шаҳарга олиб ўтмоқчи бўлганида мина портлаб кетган. Оқибатда беш нафар бола ҳалок бўлган.

Шунга ўхшаш ҳодисалар Афғонистоннинг турли ҳудудларида мунтазам содир бўлади. Хусусан, жорий йилнинг 8 ноябрь куни Урузгон вилоятида снаряднинг портлаши оқибатида уч бола ҳалок бўлди, яна беш нафари яраланди, 3 ноябрь куни Қундуз вилоятида содир бўлган портлашда икки бола ҳалок бўлди, беш нафари яраланди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

106

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made