Афғонистонда кетма-кет иккита зилзила содир бўлди

World

image

Бугун, 3 июнь куни Афғонистонда уч соатдан камроқ вақт ичида икки марта 3,8-4,1 балли зилзила кузатилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабар қилди

Маълумотларга кўра, Тошкент вақти билан соат 12:53 да (Гринвич бўйича 07:53 да) Афғонистонда 4,1 балли зилзила содир бўлган.

Зилзила координаталари:

  • 35,9 градус шимолий кенглик;
  • 69,29 градус шарқий узунликка эга.

Ер силкинишининг ўчоғи 100 км чуқурликда, эпимаркази эса Тошкентдан 597 км жануби-шарқда жойлашган.

Бундан ташқари, Тошкент вақти билан 15:25 (Гринвич бўйича 10:25) да Афғонистонда 3,8 балли зилзила содир бўлган.

Зилзила координаталари:

  • 35,81 градус шимолий кенглик;
  • 69,15 градус шарқий узунликка эга.

Ер силкинишининг ўчоғи 100 км чуқурликда, эпимаркази эса Тошкентдан 607 км жануби-шарқда жойлашган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends