Афғонистонда қизлар учун университет ва мактаблар қачон очилиши айтилди

Олам

image

Ўқув режаси қайта кўриб чиқилгандан сўнг Афғонистонда қизлар учун ўрта мактаб ва университетлар очилади, бу иш аллақачон махсус қўмита томонидан амалга оширилган. Бу ҳақда Парвон вилояти полицияси раҳбари Азизулло Умар Қандаҳорда Афғонистондаги Муваққат ҳукумат – “Толибон” олий раҳбари Ҳибатуллоҳ Охундзода билан учрашувдан сўнг маълум қилди.

Умарнинг сўзларига кўра, “Толибон” мактаб ва университетларни очишда муаммо йўқ. Ягона муаммо – ўқув дастури.

“Шу сабабли, ўқув дастурини кўриб чиқиш ва кейин уни олимларга тақдим этиш учун комиссия тузилди. Шундан сўнг ўқишга киришади”, дейди Умар.

2021 йил август ойида ҳокимиятга келганидан бери “Толибон” мунтазам равишда аёлларга нисбатан кўпроқ тақиқлар киритди. Уларга парклар, спорт заллари ва ҳаммомларга бориш тақиқланди. Асосий чекловлар ўрта мактабларда ва университетларда ўқишни тақиқлаш билан боғлиқ.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг