Афғон-тожик чегарасида вазият кескинлашса, Душанбе кимга “суяниши” маълум бўлди

Олам

image

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) Тожикистоннинг Афғонистон билан чегарасида вазият таранглашса, расмий Душанбега ёрдам кўрсатади. Бу ҳақда КХШТ бош котиби Станислав Зась Мудофаа вазирлари, Ташқи ишлар вазирлари ва ташкилотнинг Хавфсизлик кенгашлари котиблари қўмитасининг қўшма йиғилишидан сўнг маълум қилди.

У Афғонистондаги вазият Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотини ташвишга солаётганини таъкидлаган.

“КХШТга аъзо барча давлатлар бир овоздан ва умумий позициясини тасдиқлади. КХШТнинг жанубий чегараларида вазият кескинлашган тақдирда, Тожикистон барча зарур ҳарбий ва дипломатик ёрдам кўрсатилади”, деган Зась.

КХШТ раҳбари жаҳон ҳамжамиятини Афғонистон халқига гуманитар ёрдм кўрсатишни кўпайтиришга чорлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1526

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг