“Аэрофлот” самолёти Бухородан Москвага учиб кетолмади

Жамият

image

Бугун, 26 январь куни эрталаб об-ҳаво шароити туфайли Россиянинг “Аэрофлот” авиакомпаниясининг самолёти Бухоро аэропортидан парвозни амалга ошира олмади. Бу ҳақда “Uzbekistan Airways” маълум қилди.

Бухоро – Москва (Шереметево) йўналиши бўйича AFL-1877 парвози маҳаллий вақт билан соат 08:10 да парвоз қилиши керак эди. Бироқ қалин туман қоплаб, кўриш масофаси 200 метрга етганлиги сабабли парвоз аввалига бир соатга, кейин эса кечки пайтга қолдирилган. 

Авиакомпания 153 нафар йўловчи ва самолёт экипажини меҳмонхонага жойлаштиришга қарор қилган. Учиш маҳаллий вақт билан 21:00 да белгиланган. Йўловчиларни рўйхатга олиш соат 18:00 да бошланади.

Айни дамда Бухорода туман тарқалган. Аэропорт нормал режимда ишламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

432

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг