“Аэрофлот” Москвадан Тошкентга парвозларни тикламоқда
Олам
−
06 Май 2022 5420 1 дақиқа
Жорий йилнинг 20 май санасидан бошлаб Россиянинг “Аэрофлот” авиакомпанияси Москвадан Тошкентга мунтазам тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўяди. Бу ҳақда авиакомпания Матбуот хизмати хабар берди.
Рейслар ҳар куни қуйидаги жадвал бўйича амалга оширилади:
Москва – Тошкент
• учиб кетиш – 19:45;
• учиб келиш – 01:45.
Тошкент – Москва
• учиб кетиш – 03:45;
• учиб келиш – 06:10.
Қайд этилишича, авиакомпаниянинг Москвадан тўғридан-тўғри рейслари йўлга қўйилиши муносабати билан 21 майдан “Россия” авиакомпаниясининг Сочидан Тошкентга парвозлари бекор қилинади. Йўловчилар эса Москвадан амалга ошириладиган рейсларга қайта расмийлаштирилади.
Live
БарчасиПромис Девидни интервью чоғида ари чақиб олди
27 Сентябрь