Аёлларнинг гендер тенглигини алоҳида комиссия ҳимоя қилади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Қарорга кўра, хотин-қизларнинг гендер камситилишига йўл қўймаслик мақсадида Хотин-қизларнинг гендер тенглигини ҳимоя қилиш бўйича Хотин-қизлар қўмитаси кўмагида комиссия тузиш белгиланди.

Қуйидагилар Хотин-қизларнинг гендер тенглигини ҳимоя қилиш бўйича комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

мамлакатда гендер тенгликни таъминлашга ва аёлларнинг ижтимоий турмуш шароитларини яхшилашга қаратилган давлат сиёсатини амалга оширишда фаол иштирок этиш;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан аёлларнинг гендер тенглиги бузилишига оид мурожаатларини кўриб чиқиш;

касбий сегрегация, иш ҳақи ўртасидаги фарқ, аҳолининг иқтисодий фаол қатлами орасида аёлларнинг улушини кўпайтириш масалалари бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

аёллар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш бўйича умумэътироф этилган халқаро нормаларни миллий қонун ҳужжатларига имплементация қилиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

аёлларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган чораларни белгилаш ва самарали амалга оширилишини таъминлаш ҳамда кенг қамровли тарғибот ишларини ташкил этиш.


Мақола муаллифи

Теглар

гендер тенглик комиссия

Баҳолаганлар

24

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг