Робахон Маҳмудова навоийлик сайловчилар билан учрашди

Бизнес

image

“Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Робахон Маҳмудованинг сайловчилар билан навбатдаги учрашуви Навоий вилоятида бўлиб ўтди.

Навоий шаҳрида ташкил этилган учрашувда Президентликка номзоднинг ишончли вакили Рустам Ҳайитов сайловчиларга номзоднинг таржимаи ҳоли ва фаолияти тўғрисида атрофлича маълумот берди.

Шундан сўнг Президентликка номзод Робахон Маҳмудова сўзга чиқиб, ўз сайловолди дастурининг мақсад ва вазифалари, устувор йўналишларини сайловчилар эътиборига ҳавола этди.

Таъкидланганидек, номзод дастурида  ижтимоий адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш, мамлакатимизни адолатлилик, бирдамлик, ижтимоий ҳимоя ва масъулият тамойиллари ҳукмронлик қиладиган давлатлар қаторига қўшилишига эришиш каби вазифа ва мақсадлар назарда тутилмоқда.

Қолаверса, дастурда мамлакат иқтисодиётининг барқарор ривожланишини таъминлаш, жамиятнинг инновацион, интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш ва инсон капиталини ривожлантириш каби масалаларда изчил таклифларнинг илгари сурилаётгани йиғилганларда катта қизиқиш уйғотди.

Учрашув якунида сайловчиларни қизиқтирган барча саволларга номзод томонидан батафсил жавоб берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Робахон Маҳмудованинг сайловчилар билан учрашувлари давом этади.

“Адолат” социал-демократик партиясининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг:

Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг www.adolat.uz 

Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг

Telegram каналимизга аъзо бўлинг

Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг

YouTube'да бизни кузатиб боринг


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг