“Адолат” СДП ўқитувчи мақомини ошириш тарафдори!

Бизнес

image

Таълимга инвестиция киритиш – бу келажакка сармоя киритиш, халқ фаровонлиги, давлатнинг рақобатдошлигини таъминловчи омилдир. Шу боис, биз узлуксиз таълим тизимини мунтазам такомиллаштириш, сифатли таълим-тарбия бериш, юқори малакали кадрларни тайёрлаш тарафдоримиз. 


Ўқитувчининг маоши ҳам, мавқеи ҳам баланд бўлиши лозим

Ибрагимова Зухра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси:

— Умумий ўрта таълим сифатини тубдан яхшилаш, умумтаълим мактабларни ҳақиқий билим масканларига айлантириш, болалар спорти ҳамда мусиқа ва санъат мактабларини сон ва сифат жиҳатдан янгилаш, болаларнинг мутолаа маданиятини ривожлантириш масалалари ҳам доимий эътиборимиз марказида бўлади.

Биз ўқитувчилар ҳуқуқий мақомини янада кўтариш, уларнинг иш ҳақи ва ижтимоий мавқеини оширишга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни амалга оширамиз ва шу мақсадда “Ўқитувчининг мақоми тўғрисида” алоҳида қонун қабул қилишни таклиф қиламиз. 

Таълим олиш ва унинг сифатини ошириш стратегиясини қабул қилиш, амалдаги қонунлар, қарорлар, кўрсатмалар ва бошқа меъёрий ҳужжатларни тизимлаштирган ҳолда, “Таълим тўғрисидаги кодекс”ни қабул қилишни таклиф қиламиз ва истиқболда бутун таълим жараёнини мувофиқлаштирувчи ягона ҳуқуқий тизимни яратамиз.

 

ОТМлар ўзини ўзи молиялаштирса...

Шухрат Полванов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати:

— Биз олий таълим тизимини тубдан такомиллаштиришга қаратилган тизимли ишларни давом эттирамиз, олий таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини такомиллаштириш, уларни замонавий ўқув-илмий лабораториялар ва ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) билан таъминлаш, халқаро таълим стандартларига асосланган ўқув-услубий материаллар ва ўқув дастурлари, етакчи педагогик технологияларни ўқув жараёнига кенг жорий қилиш орқали ўқув сифатини ошириш масалаларига кенг эътибор қаратамиз. Давлат ва нодавлат олий таълим муассасалари сони ва самарадорлигини ошириш ҳисобига олий таълим билан қамров даражасини 2030 йилга қадар 50 фоиздан ошириш, олий таълим муассасалари сонини янада ошириш борасида амалий таклифлар берамиз. Шу билан бирга, олий таълим муассасаларининг босқичма-босқич ўзини-ўзи молиялаштириш тартибига ўтишини таъминлашга қаратилган норматив ҳужжатларни ишлаб чиқамиз.

Шунингдек, камида 10 та олий таълим муассасасини халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингининг биринчи 1000 та олий таълим муассасалари рўйхатига, жумладан, Ўзбекистон Миллий университети ва Самарқанд давлат университетини биринчи 500 та олий таълим муассасалари рўйхатига киритиш борасидаги чора-тадбирлар устидан самарали ва таъсирчан парламент, депутатлик ва жамоат назоратини ўрнатамиз.

Ҳар ким олий маълумот олишга ҳақли!

Мукаддас Маликова, Сирдарё вилояти “Yurt Istiqboli” ижтимоий ахборот маркази директори:

— Олий таълим вазирлиги билан ҳамкорликда 2020 йилдан ҳар бир олий таълим муассасаларига давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрларини белгилаш билан бирга, олий маълумотли кадрларни кўпайтириш ва улар ўртасида рақобатни кучайтириш, олий маълумотлилар сони бўйича мамлакат даражасини кўтариш мақсадида олий ўқув юртларига кириш квоталарини босқичма-босқич ошириб бориш (бунда ўқув юртлари учун умумий қабул квоталарини белгилаш тажрибасидан воз кечиш), сиртқи, кечки ва масофавий таълим шаклини кенг жорий этиш чораларини амалга оширамиз. 

Бундан ташқари, педагогика йўналишидаги олий ўқув юртларини энг нуфузли таълим муассасаларига айлантириш, педагогликка мойиллиги бўлган ёшларни мақсадли тарбиялаб бориш бўйича вазифаларни амалга ошириш тарафдоримиз. 

Мукаддас Маликова, Сирдарё вилояти “Yurt Istiqboli” ижтимоий ахборот маркази директори

Ватанимиз келажаги учун Ўзбекистон “Адолат” СДПдан кўрсатилган номзодларга овоз беринг!

Реклама ҳуқуқи асосида
 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

26

Рейтинг

4.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг